“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилда 60 дан зиёд қудуқлар жиҳозланиб, 500 тасида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамиятининг 2022 йилги қурилиш манзилли дастурида асосида нефть ва газни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ҳамда технологик қурилмаларда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж, лойиҳалаштириш, таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Жорий йилда геологик чора тадбирлар асосида 60 дан зиёд қудуқларни жиҳозлаш, 500 дан ошиқ қудуқларни капитал таъмирлаш, газни дастлабки тайёрлаш қурилмалари, маънан эскирган асбоб-усуналарни таъмирлаш, газни қайта ишлаш тармоқларини модернизация қилиш каби объектлар қуриб фойдаланишга топширилди.
Хусусан, қурилиш манзилли дастури асосида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича “Шўртан” бош иншоотидан Шўртан газ кимё мажмаси ва “Uzbekistan GTL” заводигача 33 км газ қувурини қуриш объектида қурилиш ишлари якунланди ва натижада “Uzbekistan GTL” заводининг хом ашё билан узлуксиз таъминланди.
Шунингдек, Шўртан нефть қазиб чиқариш бошқармасидага мавжуд газни пропан-бутан тозалаш қурилмаларини 3/1-, 2-, 5-тармоқларини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида объектида қурилиш ишлари якунланди ва натижада табий газ таркибидан пропан-бутан каби қўшимча маҳсулотлар олишга эришилди.
Бундан ташқари, “Даяхотин” конидан Газли газни қайта ишлаш заводигача газ қувури-коллекторини қуриш (43 км) объектида қурилиш ишлари якунланди. “Учқир” пропан-бутан аралашмасини олиш ускунасини қуриш лойиҳаси якунланиб, бунинг натижасида табий газ таркибидан пропан-бутан каби қўшимча махсулотлар олинмоқда.
Бу борада Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бошқарма тасарруфидаги “Арслан” газни комплекс тайёрлаш қурилмаси газ қувуридан Бухоро-Урал магистрал газ қувуригача Д-530мм туташтирувчи ЛУППИНГ газ қувурини қуриш (умумий узунлиги 22 км)” объектида қурилиш ишлари якунланди. Бунинг натижасида табий газни транспортировкаси яхшиланди ва қувурларни коррозия асосида емирилиши камайтирилди.
Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича “Тегирмон-Сомонтепа” оралиғига жами 47 км узунликдаги газ қувури ўрнатилди.
Жорий йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида замонавий нефть маҳсулотларини юклаш эстакадасини қуриш ишлари тўлиқ якунланиб фойдаланишга топширилди.
Шу билан бирга “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан бир нечта ижтимоий лойиҳалар ҳам амалга оширилди. Хусусан, Олот туманида замонавий Маданият маркази қурилиши якунланди, Жондор туманида 19-сонли боғча ва Спорт мажмуаси таъмирланди, Бухоро шаҳрида “Бухоро марказий стадиони” чими янгилаб берилди.
Жиззах вилояти Зомин туманинг қир-адирликларидаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиладиган ҳудудларни сув билан таъминлаш бўйича 1-босқич қувурларни ётқизиш ишлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида “Қонлиқўл” ОФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги балансида бўлган 15-сонли қишлоқ оилавий пункти биносини реконструкция ва "Бустон" ОФЙ ҳудудида 24-сонли умумтаълим мактабини қуриш ишлари тўлиқ якунланиб фойдаланишга топширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш