“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилда Ғузор туманидаги 13 та маҳалла аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашга ҳомийлик кўмаги кўрсатилади
Қашқадарё вилоятида ичимлик суви таъминотида Ғузор тумани энг паст кўрсаткичда бўлиб, истиқомат қилаётган 210 мингдан зиёд аҳолининг атига 2,4 фоизи тоза сув билан таъминланган. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил ноябрь ойида Қашқадарё вилоятига амалга оширган ташрифлари давомида берилган топшириқлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2023 йилларда Ғузор туманини ободонлаштириш ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури” тўғрисидаги қарори тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ Ғузор туманида ичимлик сув таъминотини босқичма-босқич (1-босқичда 60 фоиз, 2-босқичда 80 фоиз, 3-босқичда 100 фоиз) яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.
Мазкур лойиҳа Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, хорижий молиявий институтларнинг кредит маблағлари ҳамда “Ўзбекнефтгаз” жамиятининг 28,0 млрд сўм миқдордаги хомийлик маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
2021 йилда тумани аҳолисининг ярмини (100 мингдан ортиқ) марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 117 км сув тармоқлари тортилди, сув сақлаш ва тарқатиш иншооти қурилди, 4 та магистрал тармоқ фойдаланишга топширилди.
“Ўзбекнефтгаз” жамияти Бошқаруви раиси Мехриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ доимий равишда Ғузор туманига ташриф буюриб амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб келмоқда. Ишларни янада жадаллаштириш мақсадида лойиҳага жамият томонидан қўшимча равишда 10 млрд сўм ажратилишига қарор қилинди.
Ҳозирда лойиҳа доирасида “Яккабоғ-Ғузор” магистрал сув қувурининг эскирган қисми алмаштирилмоқда, “Батош” насос станциясида сув резервуарлари реконструкция қилинмоқда, “Янги ҳаёт” маҳаллаласида насос станцияси, сув сақлаш ва тарқатиш резервуарлари қурилмоқда.
2022 йилда Ғузор тумани марказидаги 13 та маҳалладаги 54,6 минг нафар аҳолини 100 фоиз марказлашган ичимлик суви билан таъминланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|