December 7, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Ёшлар ўртасида “Ҳуқуқий эркинлигимсан Конституциям” шиори остида челленж ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан акциядорлик жамиятининг марказий аппарати, завод, бошқармалар ва нефть базалари ёшлари ўртасида турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, Қомусимиз нормалари ҳаётимиздаги ифодаси, инсон қадр-қимматидаги аҳамиятини чуқурроқ англаш, ҳурмат ва эътибор кўрсатиш мақсадида ёшлар ўртасида “Ҳуқуқий эркинлигимсан Конституциям” номли челленж ўтказилди.

Тадбирни ташкил этишдан мақсад ёшларда Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, ундаги нормаларни ҳаёти билан уйғунлиги, инсон қадр-қимматини эъзозлашдаги ўрнини янада чуқурроқ англатишдан иборат.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Буюк соҳибқирон Амир Темур бобомиз Оқсарой пештоқига “Адолат – давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”, деган ҳикматли сўзларни ёздиргани бежиз эмас, албатта. Ушбу улуғвор ғоя инсон қадр-қимматини олий даражага кўтариш борасидаги амалий ҳаракатларимиз пойдеворига айланди”- дея таъкидлаган эдилар. Бинобарин, Конституциямиз мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг ҳаёт йўлида адолат мезони бўлиб келмоқда.

Ёшлар ўртасида ташкил этилган ушбу челленжда Конституциясининг мазмун моҳияти тушунтирилди. Унинг ҳар бир моддаси фуқароларнинг тақдирига дахлдорлиги, халқимиз учун ҳаёт, тараққиёт ва адолат қомусилиги мадҳ этилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, бундан 30 йил аввал қабул қилинган мамлакатимиз Конституцияси муҳим вазифаларни ҳаётга тадбиқ этишда ва олдимизга қўйган мақсад сари оғишмай боришда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|