October 6, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарқий Бердақ” сиқув компрессор станциясининг қўриқлаш ва мудофа қилишга тайёрлик ҳолати ўрганилди

Бош саҳифа Русский

"Ўзбекнефтгаз": Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг Мўйноқ туманида жойлашган “Шарқий Бердақ” сиқув компрессор станциясининг аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси соҳасида ҳамда объектни қўриқлаш ва мудофа қилишга тайёрлик ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш “Ўзбекнефтгаз” АЖ Объектларни ҳимоя қилиш ва сафарбарлик ишлари бўлими томонидан объект мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўтказилди.

Тадбирда аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси соҳасида ҳамда объектнинг қўриқланиши йўналишидаги Ўзбекистон Республикаси 1999 йил 20 августдаги “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги ва “Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги Қонунлари ижроси, амалаги қонун ости ҳужжатлар талабларига амал қилиниш ҳолати кўриб чиқилди.

Ўрганишлар давомида Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг Мўйноқ туманида жойлашган “Шарқий Бердақ” сиқув компрессор станциясида 2 та камчилик аниқланиб, 1 таси жойида бартараф этилди. Бошқарма раҳбарига 2 та камчиликдан иборат ёзма кўрсатма берилди.

Тадбир давомида Фуқаро муҳофазаси тузилмалари фавқулодда вазиятларни олдини олишга шай ҳолати кўриб чиқилиб “Йиғин” сигнали бўйича тузилмаларининг шахсий таркибини йиғини ўтказилди. Мазкур йиғинда тузилма аъзолари 2 дақиқа оралиқда Режага мувофиқ шай ҳолатда белгиланган жойга етиб келишди.

Шу билан бирга объектларда энг юқори иш сменасидаги ишчи-хизматчиларини хавсиз ҳудудга шартли равшда эвакуация қилиш тадбирлари ўрганилди.

Бошқарма ва корхона мутахассисларга соҳа йўналишлари бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан топшириқлар берилди.

Тадбир сўнгида объектда ўтказилган ўрганишлар натижасига соҳага оид қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари талабларига амал қилиниши ҳолати ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш тадбирлари тўлиқ йўлга қўйилганмалиги сабабли, “Шарқий Бердақ” сиқув компрессор станциясида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва Фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёргарлик даражаси “ТАЙЁР” деб баҳоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|