October 3, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Шимолий Шоди” конида автомобилларга конденсат қўйиш шахтаси қурилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида углеводородларни қазиб чиқаришни кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирлар доирасида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Шоди” конида барпо этила бошланган автомобилларга конденсат қўйиш шахтасининг қурилиши ниҳоясига етказилди.

Айни вақтда автомобилларга конденсат қўйиш шахтаси учун ажратилган майдонда ободонлаштириш ва объектнинг атрофини метал тўсиқлар билан ўраш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви томонидан 2022 йил учун тасдиқланган геологик-техник тадбирлар ва “Йўл харита”ларига асосан табиий газ ўтказувчанлигини ошириш ва сиқилишларни олдини олиш мақсадида табиий газ қувурларини кенгайтириш ишлари режалаштирилган.

Шу муносабат билан “Жанубий Кемачи-Умид-Кўкдумалоқ” ўрта босимли газ қувуридан “Кўкдумалоқ” мажмуасининг 3-сонли йиғув пунктидаги компрессор қурилмасигача 300 метр узунликда қувур тортиб келиниб, монтаж қилинди.

Натижада бугунги кунда “Шимолий Шоди” конида автомобилларга конденсат қўйиш имкониятини яхшиланишига, шунингдек, “Жанубий Кемачи – Умид - Кўкдумалоқ” конлар мажмуасидаги газни тозалаш технологик қурилмаларни узлуксиз ва бир маромда ишлашига эришилди.

Олиб борилган қурилиш монтаж ишларининг барчаси бошқарманинг ички имкониятидан келиб чиққан ҳолда, пудратчи ташкилот – “Муборакнефтгаз қурувчи” масъулияти чекланган жамиятининг ишчи-ходимлари томонидан амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|