June 23, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев “ТМК” компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича масъул раҳбари Антон Степанов билан учрашди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “ТМК” (Трубная Металлургическая Компания) компаниясининг МДҲ мамлакатларида ЁЭК (ёқилғи-энергетика комплекслари) савдоси бўйича бизнес йўналиши раҳбари Антон Викторович Степановни қабул қилди.

“ТМК” компанияси 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, қувур маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёнинг етакчи корхоналаридан саналади.

Таъкидлаш жоиз,“ТМК” компанияси бош директори Игорь Корытько ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ушбу компания томонидан дунё бозоридан фарқли ўлароқ, арзон нархларда ҳар хил типдаги нефть ва газ саноати қувурларини етказиб бериш бўйича келишувга эришилган эди.

Ушбу учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва излов-қидирув ва эксплуатацион қудуқлари учун зарур бўлган қувур маҳсулотлари етказиб бериш бўйича тузилган амалдаги шартномалар ижросининг жорий ҳолати муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусидаги шартномалар бўйича маҳсулотлар учун мақбул нархларни тақдим этиш зарурлиги таъкидланди.

Бошқарув раиси “ТМК” компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича масъул раҳбари Антон Степановни жамият томонидан бурғилаш, қазиб олинаётган маҳсулотлар ҳажми ва захираларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Икки компания ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича белгиланган мақсадларга эришиш имконини яратишда стратегик аҳамиятга эга эканлиги таъкидланиб, икки компания раҳбари келажакдаги ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича ҳам келишиб олдилар.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, янги нефть ва газ қудуқларини бурғилаш ишлари импорт асосида олиб келинадиган қувур маҳсулотларига узвий боғлиқ. Бу борада “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан импорт қувур маҳсулотлари таъминоти бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|