September 8, 2023

РАСМИЙ БАЁНОТ

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда ер қаъридан нефть отилиб чиқаётгани айтилган видео тарқалди ва аҳоли орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ қуйидагиларни маълум қилади:
Ўрганишлар натижасида маълум бўлдики, ушбу видеода акс этган ҳолат "Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган хорижий ва қўшма корхоналар фаолияти билан боғлиқ эмаслиги аниқланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube