“Ўзбекнефтгаз”: “Зеварда” газни комплекс тайёрлаш қурилмасига энергия тежамкор буғ қозони ўрнатилди
Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига биноан, жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларда Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, иқтисод қилиш, энергия тежамкор ускуналарни жорий қилиш ҳамда сифатли ва узлуксиз энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича бир қатор тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Ушбу тадбирларнинг амалга тадбиқ қилишга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Иқтисодиётни энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Зеварда” газни комплекс тайёрлаш қурилмасида эскириб яроқсиз бўлиб қолган “Е-1,0-0,9Г” русумли буғ қозони ўрнига “HF–1,0–1,0 G” русумли замонавий, энергия тежамкори ўрнатилиб, ишга туширилди. Ушбу қозон бир соатда 1 тонна сувни буғлантириш қувватига эга.
Замонавий, энергия тежамкор буғ қозонининг ишга туширилиши натижасида бошқармада куз-қиш мавсумида 18,480 минг метр куб табиий газ тежаб қолинади.
Қолаверса, қозонхона ўзоқ муддат беталофат узлуксиз ишлаб, унда фаолият кўрсатиб келаётган ишчи–ходимларнинг меҳнат хавфсизлиги ва иш унумдорлиги таъминланди.
Замонавий, энергия тежамкор буғ қозонини ўрнатиш ишлари бошқарманинг Бош энергетика бўлими ва Иссиқлик энергетика хизматининг малакали мутахассислари томонидан амалга оширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|