“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар МДҲ ва Россия давлати нефтни қайта ишлаш ва нефткимё корхоналари Бош механиклари кенгашида иштирок этишди
Россия Федерациясининг Москва вилоятида МДҲ ва Россия давлати нефтни қайта ишлаш ва нефткимё корхоналари Бош механиклари кенгашининг йиғилиши ўтказилди.
Унда Кенгаш таклифига биноан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти мутахассиси ва бир неча корхоналарнинг бош механиклари ҳам иштирок этишди.
Йиғилиш “Замонавий шароитда нефть ва газ саноати корхоналари ускуналарини ишлатиш ва таъмирлашнинг технологик мустақиллигини таъминлаш. Импорт қилинадиган ускуналар, бошқарув тизимлари, бутловчи қисмлар ва сарф материалларини алмаштириш бўйича қарорларни амалда бажариш тажрибаси. Муаммолар, изланишлар, истиқболлар” мавзусига бағишланди.
Иштирокчилар дастлаб “СИБУР” АЖ томонидан ташкил этилган “Саноат жиҳозларини диагностикаси. Ўзаро тажриба алмашинишлар” мавзусидаги анжуманда қатнашишди.
Унда саноат жиҳозларининг техник ҳолатини замонавий дастурлар ва асбо-ускуналар асосида олиб борилаётган диагностика ишлари бўйича “СИБУР”, “ДИНАМИКС” ва “Балтех” компаниялар корхоналари томонидан олиб борилган ишлар ва эришилган натижалар тақдимоти бўлиб ўтди. и тўғрисидаги чиқишлари қатнашувчилар томонидан тингланди ва ўзаро муҳокама ишлари олиб борилди.
Шундан сўнг МДҲ ва Россия давлати нефтни қайта ишлаш ва нефткимё корхоналари Бош механиклари кенгашининг очилиш маросими ўтказилди.
Йиғилиш Нефтни қайта ишловчилар ва нефткимёчилар Ассоциацияси Бош директор ўринбосари А.Р. Шахназаровнинг “Янгича шароитда нефтни қайта ишлашда Россия технологияларининг истиқболи” мавзусидаги маърузаси билан бошланди.
Уч кунлик тадбирда нефткимё машинасозлик ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи ҳамда бутловчи корхоналарининг кўргазмалари ҳам намойиш этилди. Йиғилиш доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖда кечаётган трансформация жараёни, яъни соҳага оид бўлган ишлаб чиқаришни техник ишончлилик жараёнини амалга ошириш ва ўтиш жараёнидаги юзага келадиган муаммолар юзасидан "СИБУР" АЖ техник марказ менеджери, Бош механиклар кенгаши аъзоси Денис Ахмадеев билан ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Шунингдек “Автоматика-сервис” АЖ корхонаси Активларни ҳаётий циклини бошқариш дирекцияси бўйича ишончлиликни бошқариш департаменти бошлиғи Владимир Письменный билан Рискларни қисқартириш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнларини стратегияси ҳамда харажатларини оптималлаштириш, атроф-муҳит экологияси бўйича интеграллашган модулини татбиқ этиш бўйича ҳам мулоқотлар олиб борилди.
Бундан ташқари “HESS”, “АНОД-ТЕПЛООБМЕННЫЙ ЦЕНТР” ва “GROUP NEXSON PROCESS SYSTEMS” мутахассислари билан юқори технологияли пластинкали иссиқлик алмашинув аппаратларини нефть ва газни қайта ишловчи корхоналарда қўлланилиши, ютуқлари ва камчиликлари бўйича ҳам фикрлар алмашинилди.
Замонавий энергия тежамкор насос ва компрессор жиҳозлари ҳамда бутловчи қисмлари ишлаб чиқарувчи “АНОД-ЦЕНТР”, “Пермские насосы”, “Насосы ППД”, “GEMA TECH” ва “Ассоциация компрессорных заводов” корхоналар мутахассислари билан ҳам импортни қисқартириш ва локализация масалари бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўзаро фикрлар алмашинилди.
Нефт ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарини замонавий асбоб-ускуна ва майда механизмлар билан қайта жиҳозлаш ҳамда қўл меҳнатини камайтириш масалалари бўйича “HYTORC” ва “UNIOR” компаниялари мутахассислари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|