“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналари куз-қиш мавсумига тайёрланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда қайта ишлаш заводлари томонидан куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий ва суюлтирилган газ ҳамда ёқилғи мойлаш маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, корхоналарнинг 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ушбу чора-тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бугунги кунга қадар 19 та технологик қурилмалар, 2 та қозон, 24 000 метр электр тармоқлари, 1 та трансформатор подстанциялари, 2250 метр кабель эстакадалар, 385 метр сув тармоқлари, 8 та ишлаб чиқариш бинолари таъмирланди ва 90 метр иссиқлик тармоқлари изоляция қилинди.
Бошқарманинг асосий муҳандислик коммуникацияларида қуйидаги ишлар амалга оширилган:
• 4 та табиий газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш қурилмаси,
• 2 та табиий газни амин ёрдамида газни тозалаш қурилмаси,
• 2 та пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаси,
• 12та паст ҳароратда газни қуритиш ва тозалаш қурилмасидаги технологик тармоқларида олдиндан режали таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Шу билан бирга "Шўртан" 1-, 2- ва 3-сонли сиқув компрессор станцияларидаги 7 та, Шўртан бош иншоатидаги маҳсулот газини ҳайдаш сиқув компрессор станциясининг 6 та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.
Куз-қиш мавсумида Республика истемолчиларини табиий газ билан бир маромда таъминлаш ва белгиланган режа кўрсаткичларини бажариш тъаминлаш учун жорий йил бошидан 20 октябрь ҳолатига 14 та қудуқлар бурғилашдан ишга туширилди, 103 та қудуқларда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишлари амалга оширилди ҳамда 5 та технологик объектлар ишга туширилди.
Жорий йилда Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда "Uzbekistan GTL" заводлари учун Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Бош иншоатидан қўшимча газ қувури тортиш ишлари якунланиб, корхоналарни боғловчи диаметри 1020 мм., узунлиги 33 км.ни ташкил этадиган қувурлар ётқизилди.
Шуртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси куз-киш мавсумига тайёргарлик кўриш учун белгиланган барча зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиб 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумга ишлашга тайёр ҳолатга келтирилди.
Айни пайтда бошқарма ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмаларда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш мақсадида бўйича зарурий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Белгиланган чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида бугунги кунда Шўртан нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан кунлик 24,2 млн куб метр табиий газ, 1 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилди ва 524 тонна суюлтирилган ишлаб чиқарилишига эришилди.
Шунингдек Республика ҳудудларида об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли, барча ижтимоий соҳа объектларида технологик асбоб-ускуналар тўхтовсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида раҳбар ҳодимлардан иборат 24/7 режимда навбатчилик ташкил қилиниб, барча ишлар назоратга олинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|