August 3, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 361,2 минг тонна газ конденсати қайта ишланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан республикамиз иқтисодий тармоқлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун зарур бўлган нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига акциядорлик жамияти таркибидаги завод ва бошқармалар томонидан газ конденсати маҳсулоти етказиб бериш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаменти томонидан ишларни самарали ташкил этилиши натижасида 2022 йилнинг январь-июль ойларида тизимдаги завод ва бошқармалар томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига режа кўрсаткичи бўйича 350,5 минг тонна етказиб бериш кўзланган бўлиб, амалда эса 361,2 минг тонна, режага нисбатан 103,1% газ конденсати етказиб берилди.

Жумладан:

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан ушбу заводга режа кўрсаткичи бўйича 135,6 минг тонна етказиб бериш кўзланган бўлиб, амалда эса 136,6 минг тонна, режага нисбатан 100,7% газ конденсати етказиб берилди.

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан заводга режа кўрсаткичи бўйича 66,9 минг тонна етказиб бериш кўзланган бўлиб, амалда эса 54,4 минг тонна, режага нисбатан 81,3% газ конденсати етказиб берилди.

Муборак газни қайта ишлаш заводи томонидан заводга режа кўрсаткичи бўйича 36,3 минг тонна етказиб бериш кўзланган бўлиб, амалда эса 53,0 минг тонна, режага нисбатан 146,2% газ конденсати етказиб берилди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан заводга режа кўрсаткичи бўйича 52,5 минг тонна етказиб бериш кўзланган бўлиб, амалда эса 56,8 минг тонна, режага нисбатан 108,3% газ конденсати етказиб берилди.

Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан заводга режа кўрсаткичи бўйича 58,4 минг тонна етказиб бериш кўзланган бўлиб, амалда эса 59,2 минг тонна, режага нисбатан 101,3% газ конденсати етказиб берилди.

Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан заводга режа кўрсаткичи бўйича 0,8 минг тонна етказиб бериш кўзланган бўлиб, амалда эса 1,2 минг тонна режага нисбатан 148,8% газ конденсати етказиб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг таркибидаги завод ва бошқармалар томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига газ конденсати маҳсулотини белгиланган миқдорларда узлуксиз етказиб бериш ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|