June 10, 2022

"Ўзбекнефтгаз": Автомототранспорт воситаларига GPS ўрнатилиши натижасида 4 ойда 500 тоннага яқин ёқилғи иқтисод қилинди

Бош саҳифа Русский

Ишлаб чиқариш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлашда транспорт воситаларининг техник соз ҳолатда ишлаши ва ортиқча сарф харажатларнинг олдини олиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг кўрсатмасига асосан 2021 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги завод ва бошқармаларига қарашли автомототранспорт воситалари ва махсус техникалари GPS мониторинг мосламалари билан тўлиқ жиҳозланди.

GPS мониторинг мосламалари орқали кузатиб борилиши натижасида, жорий йилнинг январь-апрель ойларида автомототранспорт воситалари ва махсус техникалар учун сарфланган ёқилғи мойлаш маҳсулотлари 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 486,7 тонна иқтисод қилинишига эришилди.

Завод ва бошқармаларга қарашли бўлган барча турдаги автотранспорт воситаларига жиҳозланган GPS мониторинг мосламаларининг техник соз ҳолатда бўлиши ва иш жараёнида шаффофликка эришилишида кузатилаётган муаммоли масалаларни жойида ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида, транспорт ва махсус техника департаменти ва “BEEPRO” дастурчилар маркази мутахассислари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Келгусида “BEEPRO” дастурчилар марказининг малакали мутахассислари билан биргаликда доимий назорат ҳамда ҳамкорлик ишлари давом эттирилиб борилади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|