“Ўзбекнефтгаз”: Хавфли ишлаб чиқариш объектларини авариялардан ҳимоя даражасини оширувчи ягона автоматлаштирилган тизим яратилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖда саноат хавфсизлиги соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини мониторинг қилишнинг ягона автоматлаштирилган тизимини яратиш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан “Саноат хавфсизлиги соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини мониторинг қилишнинг ягона автоматлаштирилган тизимини яратиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
Саноат хавфсизлиги ва техник назорат бўлими ходимлари дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва белгиланган муддатда жорий қилиш учун Стратегик инновациялар ва ахборотлаштириш тармоқлараро марказида фойдаланувчи аспектлари бўйича 1-босқич ўқув курсларида иштирок этишиб, сертификатлар олишди.
Шу билан биргаликда бугунги кунда тизимдан фойдаланиш ва уни синовдан ўтқазиш мақсадида тизимга маълумотлар киритилмоқда.
Ушбу ягона автоматлаштирилган тизими ахборот алмашиш жараёнларини автоматлаштириш, хавфли ишлаб чиқариш объектлари тўғрисида ягона маълумотлар базасини яратиш ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария ва нохуш ходисалардан ҳимоя даражасини оширишга хизмат қилади.
Тизимни жорий қилиш натижасида хавфли ишлаб чиқариш объектларида бошқарув самарадорлиги ошиши, аниқ ва тўғри маълумот олиниши, авариялар ва нохуш ҳодисаларнинг ҳисоби ҳамда сабаблари таҳлил қилинишига эришилади.
Шунингдек ишлаб чиқариш назорати ташкил этилиши ва амалга оширилиши, технологик ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва техник кўрикдан ўтказилиши таҳлил қилиш, ушбу тахлилга асосан ускунанинг техник ҳолати назорат қилиш имкониятлари яратилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|