“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан” Бош иншоатида тозаланган ва қуритилган газнинг илк оқими янги тортилган қувурдан "GTL" заводига етказиб берилди
Шўртан ҳудудидаги конлар, хусусан, “Шўртан” кони Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uzbekistan GTL” заводининг хомашё базаси ҳисобланади. Шу сабаб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам углеводородлар захираларини кўпайтириш, қурилмалар қувватларини ошириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳалар доирасида Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда "Uzbekistan GTL" заводлари учун Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Бош иншоатидан қўшимча газ қувури тортиш ишлари якунланиб, корхоналарни боғловчи диаметри 1020 мм., узунлиги 33 км.ни ташкил этадиган қувурлар ётқизилди.
Ўлчов узелининг бошқарув қисми Шўртан газ кимё мажмуаси ҳудудида жойлашган бўлиб, магистрал қувурни узелга улаш 530 мм диаметрли умумий узунлиги 300 метрни ташкил этувчи қувур орқали амалга оширилди.
Ушбу лойиҳанинг синов жараёнлари ўз ниҳоясига етиб, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Шўртан газ кимё мажмуаси мутахассислари назоратида тозаланган ва қуритилган газнинг илк оқими янги тортилган қувурдан "Uzbekistan GTL" заводига етказиб берилди.
Ушбу қувурни ўрнатишдан мақсад Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг Бош иншоатида қайта ишланиб тозаланган ва этанга бой табиий газни Шўртан газ кимё мажмуасига ҳамда «GTL” заводига тўлиқ қувватда ишлаш учун етказиб беришдан иборат.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|