September 5, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси тармоғи ҳамда Сиқув компрессор станцияси агрегати таъмирланмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан газ, газ конденсати ва суюлтирилган углеводород газларини ишлаб чиқариш хажмини ошириш ҳамда қурилмалардаги ускуналарнинг самарадорлигини ва ишлаш даврини узайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Хусусан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Газни қайта ишлаш заводи Газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси V технологик тармоғида режали огоҳлатирувчи таъмирлаш ҳамда Сиқув компрессор станцияси 100-сонли агрегатини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бошқарув раисининг ўрибосари Рустам Чўлиевич Шеров томонидан таъмирлаш ишларининг ҳолати ўрганиб чиқилди.

Айни пайтда Газли газни қайта ишлаш заводи газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасидаги V технологик тармоғининг босим остида ишловчи аппаратлари ички кўрикдан ўтказилиб, диагностика хулосаларига асосан завод ишлаб чиқарувчиларни жалб қилган ҳолда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Маънан эскирган аппаратлар технологик тармоқдан ажратилди, Д-101 калонна ички деворлари зангламас метал қопламалар билан жиҳозланди.

Ушбу технологик тармоқдаги аппаратларнинг таъмирлаб, ишга туширилиши натижасида, қурилмада хизмат кўрсатувчи ишчи ходимларга хавфсиз меҳнат қилиш шароити ҳамда ускуналарнинг ишлаш даврини узайтиришга ва истеъмолчиларга узатиладиган табиий газ сифат кўрсаткичларини яхшилашга эришилади.

Бошқарув раисининг ўрибосари томонидан Германиянинг “Siemens Energy AG” компанияси мутахассислари билан биргаликда таъмирланган сиқув компрессор станциясидаги 100-сонли агрегат кўздан кечирилиб, қисқа муддатларда ишга тушириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун учун таъкидлаш жоизки, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг биринчи босқичи 1979 йилда ишга туширилган бўлиб, йилига 1,5 млрд куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлган. 2020 йил декабрь ойида ушбу қурилмага Газли газни қайта ишлаш заводи мақоми берилиб, 5 млрд куб метр газни қайта ишлаш қувватлари барпо этилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|