“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 1387,01 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 январдаги “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича белгиланган кўрсаткичларни бажариш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида жорий йилнинг 10 ойи давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 1387,01 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилиб, белгиланган кўрсаткичлар 278,45 фоизга бажарилди.
Хусусан, “Евро 4” ва “Евро 5” стандартидаги дизель ёқилғиси – 438,73 млрд сўмга 58,7 минг тонна ишлаб чиқарилиши прогноз қилинган ҳолда (солиқларсиз) 1 267,8 млрд сўмга 127,0 минг тонна миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилиб дастур 288,8 фоизга бажарилди. Ўз навбатида, 86,94 минг тонна “Евро 4” ва “Евро 5” маркали дизель ёқилғиси савдоси (солиқларсиз) 997,76 млрд сўмни ташкил этди. Бунда маҳаллийлаштириш дастури 227,42 фоизга бажарилди.
“Евро 6” дизель ёқилғиси 7,04 млрд сўмга 1,1 минг тонна ишлаб чиқарилиши режалаштирилган ҳолда (солиқларсиз) 35,88 млрд сўмга 3,3 минг тонна миқдорида ишлаб чиқарилиб, дастур 509,63 фоизга бажарилди.
Ҳисобот даврида 3,30 минг тонна миқдорида “Евро-6” маркали дизель ёқилғиси 43,10 млрд сўмга сотилди. Сотишнинг мақсадли ижро кўрсаткичи эса 612,05 фоизни ташкил этди.
Суюқ кислород – тиббий-техник мақсадлар учун режа кўрсаткичлари 125,22 фоизга бажарилган ҳолда 292,52 млн.сўмга 200,0 тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилди ва сотилди.
2022 йилнинг январ-октябрь ойлари мобайнида “АИ-98” маркали юқори октанли автомобиль бензини режа кўрсаткичлари 219,5 фоизга бажарилиб, 2 371,43 млн сўмга 215,0 тонна миқдорида ишлаб чиқарилди. Шунингдек, 1 890,51 млн сўмга 165,58 тонна сотилди.
Жорий йилнинг сентябрида кооперация алоқаларини кенгайтириш дастури доирасида “Uzbekistan GTL” заводи билан ҳамкорликда “GTL” синтетик керосинини Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг анъанавий авиация ёқилғисига жалб қилиш амалга оширилди. Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида “Jet A-1 SSF” ярим синтетик авиация ёқилғиси 81 384,35 млн сўмга 8106 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди ва 62 961,37 млн сўмга 6 270 тонна сотилган.
Президент қарорига мувофиқ маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2022 йил якунида “GTL” синтетик керосинини дизель ёқилғиси ва углеводород эриткичи ишлаб чиқаришга жалб этиш режалаштирилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|