“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида 2023 йилда табиий газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда геологик-техник тадбирларни амалга оширилиши борасида йиғилиш ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида геологик-техник чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда бунинг натижасида 32,8 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқариш масалаларига оид йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда 2023 йилнинг январь ойи давомида табиий газ ишлаб чиқарилиши, қайта ишлашини ҳамда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш масалалари танқидий муҳокама қилинди, масъул департамент раҳбарлари эса огоҳлантирилди.
2023 йилда 32,8 млрд куб метр табиий газ ишлаб чиқариш учун белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, ишлаб чиқариш жараёнларида кузатилиши мумкин бўлган ҳолатларга тайёр бўлиш, Сиқув компрессор станциялари иш фаолиятини бир маромда давом этишини сўзсиз таъминлаш, мавжуд эҳтиёт қисмлар захирасини яратиш, двигеталларни келтириш масалаларига доир топшириқлар берилди.
Геологик-техник тадбирларни амалга ошириш, бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишлари муҳокама қилиниб, департамент раҳбарларининг масъулияти оширилди. Ўз навбатида бурғилаш учун қўшимча ускуналар келтириш ҳамда Газли, Устюрт ва Муборак регионида янги майдонларни аниқлаш, бурғилаш ишларини қисқа муддатларда амалга ошириш чораларини кўриш лозимлиги белгиланди.
Бошқарув раиси 2023 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси олдидаги асосий масала табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, белгиланган режани сўзсиз бажариш эканини таъкидлаб, бунинг учун ҳар бир қудуқ учун масъул белгиланиши белгилаб қўйилди.
Масъул ушбу қудуқда қазиш ишлари бошланганидан токи табиий газ қазиб чиқаришга эришгунча муддатда бор масъулиятни зиммасига олиши ҳамда кунлик мониторинг ишларини юритиши билдириб ўтилди.
Устюрт нефтгазли минтақасидаги чуқур юра даври ётқизиқларида жойлашган углеводород хомашёсини қазиб олиш учун жами 28 та янги қудуқларни бурғилаш, 67 та қудуқларда мураккаб турдаги капитал таъмирлаш ҳамда интенсификация ишлари ва 5 та технологик объектлар қуриб ишга туширилиши билдирилди.
Конларда газ қазиб чиқариш барқарорлигини таъминлаш ҳамда газ захираларини максимал даражада ўзлаштириш мақсадида 10 та сиқув компрессор станцияларини қуриб ишга тушириш ("Жанубий Тандирча"да конида катта компрессор ва "Гирсан", "Чулқувур", "Янгиказган" конларида кичик устки компрессор станциялари ҳамда "Шўртан" конида 6 та объектда кичик устки компрессор станциялари) режалаштирилгани маълум қилинди.
Бундан ташқари, Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида АИ-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажмини ошириш, истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди.
Бошқарув раиси “Ўзбекнефтгаз” АЖ қарашли ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активларни очиқ савдолар орқали сотувга қўйиш, сотувга қўйилган ёки қўйилаётган ҳар бир объект бўйича тўлиқ маълумот “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг очиқ маълумотлар порталига, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилиб борилиши, ОАВ билан ҳамкорлик қилиб Жамият фаолиятини кенг ёритиб бориш бўйича алоҳида вазифалар берилди.
Йиғилиш сўнггида барча чора-тадбирларни амалга оширишда энг муҳими тежамкорлик эканлиги таъкидлаб ўтилди ҳамда харидлар жараёнида ҳам шаффофликни таъминлаш, чегирмалар олиш ва маҳсулот етказиб бериш муддатларини қисқартириш масаласи муҳокама қилинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш