Объектларда фавқулодда вазиятларга тайёргарлик машғулотлари
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги объектларда ходимларни фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳаракат қилишга тайёрлаш ишлари давом этмоқда.
“Uzbekistan GTL” МЧЖда ўтказилган махсус-тактик ўқув машқларида ҳам фавқулодда вазиятларни бартараф этишда бошқарув органлари ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг қуйи тизими хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари намойиш этилди.
Тадбирда, ер қимирлаши оқибатида маъмурий ва ишлаб чиқариш иншоотларидан ишчи-ходимларни хавфсиз ҳудудга кўчириш, қидирув-қутқарув ишлари, жабрланганларни қутқариш ва ёрдам кўрсатиш каби жараёнлар амалга оширилди.
Шунингдек, талофат етган ишлаб чиқариш объектларида кучли таъсир этувчи зарарли моддаларнинг тўкилиши натижасида содир бўлган ёнғинни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилди.
130 нафар шахсий таркиб ва махсус техника ёрдамида амалга оширилган машқлар якунида “Uzbekistan GTL” МЧЖ тузилмалари фавқулодда вазиятларни бартараф этишга “ТАЙЁР” деб баҳоланди.
Фуқаро муҳофазаси тузилмалари билан ушбу ўқув машғулотлари келгусида фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.