January 29, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Сиқув компрессор станцияларини барқарор ишлатишга доир тадбирлар амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамда Ҳукумат томонидан энергетика соҳасида юзага келган вазиятни барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишларда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида қиш мавсумида табиий газ қазиб чиқариш технологик объектларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги мавжуд сиқув компрессор станцияларини барқарор ишлаши учун уларни сифатли ҳамда ўз вақтида таъмирланиши чоралари кўрилмоқда.

Бу борада Россиянинг компрессор станциялари учун “НК-16-18” газ турбинали двигателлар ишлаб чиқарувчи компанияси - “КМПО” АЖ билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Мазкур компания билан тузилган шартномалар доирасида 1 дона “НК-16-18СТ” газтурбинали двигатель таъмирлаш ишларидан сўнг Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига етказиб берилди. Капитал таъмирлашдан олиб келинган двигатель бошқармага қарашли “Кўкдумалоқ 2” сиқув компрессор станцияси газ ҳайдаш агрегатига ўрнатиб ишга туширилди.

Шу билан биргаликда, газ ҳайдаш агрегатининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида тасдиқланган графикка асосан регламент ишлари ҳам ўтказилди.

Амалга оширилган ишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқармасидаги сиқув компрессор станциясини тўхтовсиз ишлатиш, газ қазиб чиқаришни барқарор таъминлаб, республика истеъмолчиларига табиий газни узлуксиз етказиб берилишига ўз ҳиссасини қўшади.

Маълумот учун, ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарма ва заводларидаги газ ҳайдаш агрегатларида 33 дона “КМПО” АЖ компаниясининг “НК-16”, “НК-16-18СТД” русумли газ турбинали двигателлари ўрнатилган бўлиб, уларни ҳам ишлаб чиқарувчи йўриқномасига асосан 25 минг мото соат ишлаганидан сўнг, капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича “КМПО” АЖ компанияси билан доимий хамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, ҳамкорлик доирасида келишилган шартларга кўра, компаниянинг инженер ходими доимий равишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ объектларига ўрнатилган двигателларнинг ҳолатини назорат қилиб боришга масъул этиб тайинланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|