“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали 30 декабрь куни 4555 тонна АИ-80 маркали автобензин сотувга қўйилди
2022 йил 29 декабрь куни 4,5 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,0 минг тонна Бухоро ва 1,5 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.
2022 йил 30 декабрь куни 4555 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 3500 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1055 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидан қўйилган автобензин учун нарх 6386 минг сўмдан (4790 сўм / литр), “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХКдан эса 6212 минг сўмдан (4659 сўм / литр) шаклланди.
Бугун, 30 декабрь куни биржа савдоларида жами 4695 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 3500 тонна ва “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 1195 тонна.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.
Жорий ой давомида нефть базаларга жами 90059 тонна, жумладан 29 декабрь куни 3632 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2022 йил 29 декабрь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 5462 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 307 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 1366 тонна, Андижонда 233 тонна, Бухорода 531 тонна, Жиззахда 171 тонна, Қашқадарёда 383 тонна, Навоийда 383 тонна, Наманганда 498 тонна, Самарқандда 259 тонна, Сурхондарёда 308 тонна, Сирдарёда 298 тонна, Фарғонада 263 тонна ва Хоразм вилоятида 462 тонна.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 69,8 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 63,0 минг тонна ва Фарғона заводида 6,7 минг тонна.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш