April 8, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Ишлаб чиқариш жараёнларида робототехникаси ёрдамида самарадорликни ошириш имкони ўрганилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан “TEXNOPARK” МЧЖ мутахассислари билан ҳамкорликда нефть ва газ объектларининг ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда илғор энергия тежамкор технологияларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқариш самарадорлигини бир неча баробарга ошириш имкони кўриб чиқилмоқда.

Навбатдаги ҳамкорликдаги ўрганиш ишлари Шўртан газ кимё мажмуаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводида олиб борилди.

Жойларда “TEXNOPARK” МЧЖ мутахассислари томонидан Германиянинг “KUKA Robotics” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Саноат робототехникаси ва автоматлаштириш маркази”нинг мамлакатимздаги фаолияти ва амалга оширилган ишларининг тақдимоти ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш жараёнларида робототехникани қўллаш нафақат унумдорликни оширибгина қолмай, маҳсулотларнинг сифатини яхшилашга ҳам хизмат қилади.

Мутахассислар Шўртан газ кимё мажмуасида ишлаб чиқарилаётган полиэтилен гранулаларини автотранспорт ва темир йўл вагонларига юклаш ва тушириш ишларида робот техникаси ҳамда манипуляторларни қўллаш ишчиларнинг касб касалликларининг олдини олишда ҳам муҳим ўрин тутишини таъкидлашди.

Шунингдек Муборак газни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган олтингугурт маҳсулотларини қоплаш, политлаш, юклаш ва тушириш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда робототехникадан фойдаланиш бўйича тақдимот маросими ҳам ўтказилди.

Ўрганишлар давомида келгусида бошқарма ва корхоналар ишлаб чиқариш жараёнларида илғор робототехника технологияларини қўллаш борасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|