September 12
“Uzbekistan GTL” заводи ходимлари учун сайёр қабул ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари томонидан “Uzbekistan GTL” заводи ходимлари учун сайёр қабул ўтказилди.
Учрашувда ходимларнинг турли таклиф ва муаммолари ўртага ташланди. Жумладан, узоқ ҳудудлардан ишга келувчи ходимлар учун вахта автобусларини ташкил этиш, иккинчи мутахассисликда таълим олувчилар учун ўқув таътилида енгилликлар яратиш ва шу каби бошқа масалалар кўтарилди.
Ҳар бир таклиф алоҳида муҳокама қилинган ҳолда амалий ечимлар бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Қайд этиш жоизки, бу каби очиқ мулоқотлар муаммоларни ҳал этишда раҳбарият масъулиятини ошириш, ишчи-ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
September 12, 06:04
0 views
0 reposts