“Ўзбекнефтгаз”: “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги”га бағишланган йиғилиш ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида 2022 йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача объектларида “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди.
“Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ёнғинлар келиб чиқиши ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма, бўлим, цех ва хизматларнинг раҳбарлари ҳамда ишчи–ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда бошқармада “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни намунали ўтказиш учун ойлик доирасида айни вақтгача олиб борилган ишлар ҳамда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар муҳокама этилди.
Хусусан, “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш даврида ёнғин хавфсизлиги ойлигини самарали ташкил этиш ва ўтказиш, объектларда ўтказилаётган тадбирларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга дахлдор бўлган барча тегишли реклама ёзувлари ва плакатларни жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, иштирокчиларга нефть ва газ объектларида иситиш ишларини олиб боришда техник паспорт ва технологик регламентга мувофиқ, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қаъий амал қилиш зарурлиги тушунтирилди.
Йиғилиш охирида кун тартибида қўйилган масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан тегишли жавоблар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|