May 16, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш цехида режали таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва қайта ишлаш жараёнларини узлуксизлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бошқарма ва заводларда қайта ишлаш қурилмаларини ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш, сифатли табиий газ тайёрлаш ва истемолчиларга етказиб бериш мақсадида чора-тадбирлар ҳамда "йўл харита"лари ишлаб чиқилган.

Хусусан, тадбирлар доирасида Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг бош иншоотидаги табиий газни қайта ишлаш қурилмаларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаб," ОʻzDSt-948:2016" стандарт талабларига мос сифатли газ тайёрлаш мақсадида Газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш цехининг 5-блокида режали таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Цехнинг 5-блокидаги нотоза газ сепараторларини ички қисмини тозалаш ва инсон саломатлигига салбий таъсир этишини олдини олиш ва хавфсиз ишлатиш мақсадида А-3,-4,-5,-6,-7,-8 адсорбер аппаратлари, газни қиздириш печи, ҳаво ёрдамида совутиш қурилмалари ҳамда барча табиий газ қувурлари техник кўрикдан ўтказилиб, сув билан юқори босим остида синов ишлари амалга оширилди.

Шу билан бирга қазиб чиқарилган табиий газни қайта ишлаш жараёнларини хавфсиз ва беталофат ишлатиш учун масофадан боқариш тизимидаги назорат ўлчов асбоблари ва сарф ўлчаш жиҳозлари техник назорат кўригидан ўтказиш ишлари олиб борилди.

Ушбу қурилмалардаги аппаратларни техник кўрикдан ўтказиш ишларига “Нефтгазкипавтоматика” МЧЖ нинг малакали мутахассислари жалб қилинди.

Бу каби таъмирлаш ишларини ўз вақтида амалга оширилиши Республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисини табиий газга бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлашга хизмат қилади.

Маълумот учун: Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, завод 1980 йилда ишга туширилган. Газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш цехининг 5-блоки 1992 йил ишга туширилган. У табиий газни олтингугурт бирикмасидан тозалашга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|