August 23

Озарбайжон компанияси билан Битим имзоланди

O‘zbekcha Ruscha

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Озарбайжон Давлат нефт компанияси “SOCAR” ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида Асосий тамойиллар тўғрисидаги Битимнинг тантанали имзоланиш маросими бўлиб ўтди.

Асосий тамойиллар бўйича келишув нефт-газ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилган.

Томонлар келишув талабларини амалга ошириш ва ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook