October 20, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Канада ва Туркия компаниялари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидаги иш жараёнлар билан танишишди

Бош саҳифа Русский

Канаданинг "Golden Horizon Exploration Inc" ва Туркиянинг "Trans Atlantic Petroleum" компаниялари вакилларидан иборат делегация Бухоро вилоятига амалий ташриф билан келди. Ташриф доирасида вилоятнинг ишлаб чиқариш салоҳияти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари билан учрашдилар.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахасислари ҳамроҳлигида меҳмонлар заводнинг ишлаб чиқариш ва инфратузилма цехларини кўздан кечирди.

Делегация аъзолари дастлаб, заводнинг асосий ишлаб чиқариш цехида бўлишиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта технологик жараёнларни бошқариш имконини берадиган марказий бошқарув хонаси билан танишишди.

Компаниялар вакилларига бугунги кунда заводнинг ишлаб чиқариш қувватлари, бу ерда тайёрланадиган 22 дан ортиқ маркаларни ҳисобга олган ҳолда 9 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилаётгани ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Хорижий компания вакиллари тайёр маҳсулотни истеъмолчига етиб боргунга қадар бажариладиган ишларнинг барча босқичлари билан танишдилар.

Учрашув давомида заводнинг келгусидаги ривожланиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Ташриф якунида завод раҳбариятига самарали ва мазмунли қабул учун миннатдорчилик билдирилди.

Маълумот учун: "Golden Horizon Exploration Inc" ва "TransAtlantic Petroleum" компаниялари нефть ва газ конларини қидириш, ривожлантириш ва оптималлаштиришга ихтисослашган хусусий энергетика компанияларидир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|