September 16, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли газ, нефть ва газ конденсат қувурларида монтаж ишлари олиб борилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида 2022 йил учун тасдиқланган геологик-техник тадбирлар ва “Йўл харита”ларига асосан қувурларнинг табиий газ ўтказувчанлигини ошириш ва сиқилишларни олдини олиш борасида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу тадбирлар доирасида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам технологик ускуналарни қуриш, мавжудларини таъмирлаш, газ, нефть ва газ конденсат қувурларида монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, бошқармада барпо этилаётган “Денгизкўл” 2-сонли сиқув компрессор станцияси 1-сонли сиқув компрессор станциясининг кириш ва чиқиш қувурларига уланди. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда “2017-2021 йилларда углеводород қазиб олишни кўпайтириш дастури” доирасида “Денгизкўл” конида қолдиқ табиий газ заҳираларини максимал даражада ўзлаштириш мақсадида сиқув компрессор станциясининг 2-навбатини қуриш ишларини якуний бошқичлари давом этмоқда.

Бундан ташқари “Денгизкўл-Муборак газни қайта ишлаш заводи” газ қувурининг “УР-9” каналининг остидан ўтган қисми, каналнинг устидан ўтказилди. Мазкур газ қувурнинг 50-километрдаги 300 мм.ли 1-дон ва шарли кранлар тизимидаги 400 мм.ли 2 дона нуқсонли шарли кранда таъмирлаш ишлари олиб борилди.

“Ўртабўлоқ” конидаги машъала ва технологик линияларнинг таъмирга келган қисмлари ҳамда “Алан-Зеварда” конденсат қувурининг коррозияга учраган 5 километр қисми монтаж қилинди.

Ушбу ишлар пудратчи ташкилотлар – “Муборакнефтгаз-Қурувчи” ва “Нефтгазмонтаж” МЧЖнинг малакали мутахассислари томонидан амалга оширилди.

Бошқармада олиб борилган қурилиш-монтаж ишлари натижасида конлардаги технологияларни бир маромда узлуксиз ишлашига ва сифатли нефть, газ ва газ конденсат маҳсулотларини етказилб беришга муваффақ бўлинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|