July 29, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газли газни қайта ишлаш заводида юқори самарадорликка эга Газ совитиш қурилмаси фойдаланишга топширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газни қайта ишлаш заводларида суюлтирилган углеводород газини ишлаб чиқариш хажмини ошириш ва истеъмолчиларга узатиладиган табиий газ сифат кўрсаткичларини яхшилаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Газли газни қайта ишлаш заводи газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасидаги IV- ва V-технологик тармоқларида маънан эскирган газни совитиш қурилмалари самарадорлиги юқори бўлган газларни совитиш қурилмаларга алмаштирилиб, ишга туширилди.

Натижада, газдан пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасида қўшимча 50 тонна суюлтириган углеводород газини ишлаб чиқаришга ва истеъмолчиларга узатиладиган табиий газ сифат кўрсаткичларининг янада яхшиланишига эришилди.

Лойиҳани амалга оширишда мавжуд ички имкониятлардан оқилона фойдаланиш ва ишлаб чиқаришда сарф-харажатларни қисқартириш мақсадида, қурилиш-монтаж ишлари учун зарур бўлаган барча аппаратлар ҳамда ускуналар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда келтирилди. Бунинг натижасида аппаратлар ва ускуналарни ҳарид қилиниши учун сарфланиши зарур бўлган пул маблағларини тежаб қолинишига эришилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг биринчи босқичи 1979 йилда ишга туширилган бўлиб, йилига 1,5 млрд куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлган. 2020 йил декабрь ойида қурилмага Газли газни қайта ишлаш заводи мақоми берилиб, 5 млрд куб метр газни қайта ишлаш қувватлари барпо этилган.

Булар:

• Газни олтингугурт брикмаларидан тозалаш қурилмаси (6 та технологик тармоқлардан иборат), қуввати йилига 5 млрд куб метр;

• Газ босимини кўтариш учун мўлжалланган компрессор станцияси, қуввати йилига 5 млрд куб метр (2020 йил декабрда ишга туширилган);

• Газдан пропан бутан аралашмасини олиш қурилмаси, қуввати йилига
4.5 млрд куб метр (2021 йил апрел ойида ишга туширилган);

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқарма ва заводлари томонидан суюлтирилган газни сифатли ва жаҳон стандартларига мос кўрсаткичларда етказиб бериш, ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш ва Республиканинг барча турдаги истеъмолчиларига белгиланган миқдорларда узлуксиз етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|