"Ўзбекнефтгаз": Мўйноқда қайта таъмирланган қудуқдан кунига 150 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна конденсат қазиб олинмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарқий Бердақ” конидаги 5-сонли қудуқда “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлаш ишларидан сўнг қудуқ ишга туширилди.
Ушбу қудуқда 1709-1707 метр, 1694-1682 метр, 1660-1650 метр оралиқларида перфорация ишлари олиб борилди. Ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 150 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: “Шарқий Бердақ” газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган ва 2022 йил ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш