“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалар, қайта ишлаш корхоналари ҳамда маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларининг 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Хусусан, Шўртан газ кимё мажмуасининг мавсумда барқарор иш режимини таъминлаш мақсадида тайёргарлик ишлари амалга оширилиб, белгиланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ қуйидаги ишлар амалга оширилди:
• 6 та қозон таъмирланиб, шундан 2 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди;
• "Буғ газ ҳаво таъминоти" цехига қарашли "Ишчилар шаҳарчаси" ҳудудида жойлашган қозонхона қурилмасидаги 6 та сув иситиш қозони таъмирланди;
• Ташқи сув таъминоти цехига қарашли 4 та маиший сув иситиш қозони таъмирланди;
• "Буғ газ ҳаво таъминоти" цехи Марказий қозонхона қурилмасидаги 6 та сиғим ҳамда Ички сув таъминоти цехи Бош биносидаги 7 та сиғим таъмирланди;
• Тайёр маҳсулотлар ва хомашё цехидаги 110 та, Ташқи сув таъминоти цехи сув резервуарларидаги 7 та, жами 117 та сиғим тозаланди;
Шунингдек, мажмуадаги электр тармоқларини таъмирлаш бўйича 9 та трансформатор подстанцияларида таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилди. Дизель электр станцияларининг 2 тасини ишчи ҳолат ўрганилди.
• Узлуксиз электр таъминоти манбаларидан (UPS) 1 тасини ишчи ҳолатини текширилди;
• Захирани автоматик улаш қурилмаларини 8 тасида ишчи ҳолати ўрганилди;
• Иссиқлик тармоқларини умумий 178 таси изоляция қилинди, шундан 138 таси жорий таъмирланди;
• Сув тармоқларини таъмирлаш бўйича умумий 1744 метр қувур таъмирланиб, шундан 1574 метр қувурлар жорий таъмирланди;
• 2 та газ тақсимлаш пунктларини жорий таъмирланди;
Таъмирлаш жараёнида барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|