July 19, 2022

"Ўзбекнефтгаз": “Шимолий Нишон” сиқув компрессор станциясининг газ ҳайдаш агрегатида қайта тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи асосида тизимдаги бошқармаларда табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Нишон” сиқув компрессор станциясида амалга оширилган қайта тиклаш-таъмирлаш ишлари ҳам ана шундай лойиҳалар жумласидандир.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси “Шимолий Нишон”, “Қамаши”, “Бешкент” газ конларидан келаётган табиий газнинг босимини ошириб, “Шўртан” бош иншоатига қайта ишлаш учун ҳайдаб беришдан иборат. Сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатларидан биттасининг тўхтаб қолиши кунлик 360 минг куб метрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади.

“Шимолий Нишон” сиқув компрессор станциясидаги авария ҳолатида ишдан тўхтаб қолган 100-сонли газ ҳайдаш агрегати компрессорида нуқсон юзага келганлиги аниқланди. Шу боис агрегатдаги носозликни қисқа фурсатда бартараф этиб, ишга қўшиб юбориш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассис ходимлари томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, станция омборхонасида захирада турган Украинанинг “СумскоеНПО” заводида ишлаб чиқарилган “КНД 194ГЦ1-160/4,8-27М123456” русумли компрессорнинг демонтаж қилинган носоз эҳтиёт қисми Чирчиқ шаҳридаги “UNGM-DR SERVIS MARKAZI” қўшма корхонасига таъмирлашга юборилди. Таъмирланган эҳтиёт қисм газ ҳайдаш агрегатига хорижий мутахассиларни жалб қилмаган ҳолда ўрнатилди ва ишга қўшиб юборилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ишчи ходимлари ишчи кучи билан белгиланган вазифа ўз муддатида амалга оширилди.

Шунингдек таъмирлаш ишларига параллел равишда мазкур агрегатга ўрнатилган “НК-16СТ” русумли газ генераторли двигателнинг регламент ишлари ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномаси асосида станция мухандис ходимлари томонидан амалга оширилди.

Регламент ишларини ўтказиш жараёнида двигателнинг ички қисми махсус ювиш восита ёрдамида юмшатилган сув билан ювилди, ҳаво, ёқилғи ва мой фильтрлари тўлиқ алмаштирилади. Двигател ва компрессорнинг барча асосий ва ёрдамчи ускуналари тўлиқ текширувдан ўтказилди. Шунингдек таъмирлаш жараёнида бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ўтказилиб, созлаш ишлари олиб борилди.

Натижада 100-сонли газ ҳайдаш агрегатини узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришини олдини олишга эришилди. Шунингдек регламент ишларини бажариш ва газ ҳайдаш агрегати фавқулодда аварияли ҳолатда тўхтаб қолган вақтда газ қисқаришини олдини олиш мақсадида қисқа муддатда ишга қўшиб юбориш учун захира агрегати билан таъминланди.

Маълумот учун: “Шимолий Нишон” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 4 дона газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд. У йилига 2,212 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Станцияга 2016 йилда Россияда ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|