"Ўзбекнефтгаз": ESG рейтингини олишга тайёргарлик кўриш лойиҳаси доирасида дастлабки учрашуви ўтказилди
Бугунги кунда халқаро молия институтлари компания ва қимматли қоғозларни танлашда устувор аҳамият берадиган асосий мезонларидан бири ESG тамойилларига мувофиқликдир. Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ва йирик халқаро лойиҳаларга сармоя жалб этиш мақсадида ЕSG стандартлари жорий этилиши талаб этилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Aбдуллаев ташаббуси билан IPOга чиқиш орқали халқаро кредит рейтингини мустаҳкамлаш мақсадида узоқ ва ўрта муддатли стратегия ишлаб чиқиш ва халқаро рейтинг агентликларидан Барқарор ривожланиш рейтингини (ЕSG) олиш мақсадида ESG масъулият маркази томонидан рейтинг тамойилларини жорий этишни жадаллаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўрнатилган тартиб асосида амалга оширилган танлов якунларига кўра, PwC халқаро консалтинг компанияси "Барқарор ривожланиш ҳисоботини тайёрлаш ва "Ўзбекнефтгаз "АЖнинг ESG рейтингини олишга тайёргарлик кўриш" лойиҳасини амалга ошириш учун танлаб олинди.
Жорий йилнинг август ойи охирида консультантлар ва ESG масъулият маркази вакиллари иштирокида Лойиҳа доирасида дастлабки учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида маслаҳатчи томонидан барқарор ривожланиш соҳасида ҳисобот тузиш бўйича қуйидагиларни ўз ичига олувчи иш режасини тақдим этди:
• Ҳисобот мазмунини аниқлаш;
• Ҳисоботга киритиш учун маълумот тўплаш ва таҳлил қилиш;
• Ҳисоботни чет тилларида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
• Ҳисобот тайёрлаш тизимини яратиш бўйича низомларни ишлаб чиқиш.
Тасдиқланган иш режасига мувофиқ, маслаҳатчи ҳисоботнинг таркиби, тузилиши ва умумий концепциясини тайёрлаш доирасида маълумот тўплаш учун сўровнома юборди. Сўровнома “GRI” тамойиллари асосида тузилган бўлиб, "Ўзбекнефтгаз" АЖ “ESG” фаолиятининг шаффофлиги ҳамда компаниянинг инвестицион жозибадорлигини ошириш йўлидаги муҳим қадамдир.
Муҳокамалар натижасига кўра, тасдиқланган иш ҳажмига мувофиқ амалга ошириладиган ишлар "Ўзбекнефтгаз" АЖда “ESG” тамойилларини сифатли ва тўлақонли жорий этиш имконини беради, деган хулосага келинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|