“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда фаолияти тугатилган қудуқ капитал таъмирлаш орқали қайта ишга туширилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Култак” конининг 58-сонли қудуғини тугатилган қудуқлар мажмуасидан қайтариш ишлари олиб борилди.
“Андижоннефтегазқудуқтаъмирлаш” МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлаш ишларидан сўнг, қудуқ ишга туширилди.
Ушбу қудуқда 2924-2918, 2907-2903 ва 2900-2895 метр оралиғларида перфорация ишлари олиб борилда ва ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 75 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,7 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: "Култак" газконденсат кони Кашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1978 йилда ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|