“Ўзбекнефтгаз”: 7 февраль куни биржа савдоларига 4 000 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди
Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида АИ-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажми оширилмоқда. Бунинг натижасида 7 февраль куни биржа савдоларига 4000 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.
2023 йил 7 февраль куни 4,1 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) 2,8 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,3 минг тонна.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди. Жорий ой давомида нефть базаларга жами 32 459 тонна, жумладан 7 февраль куни 4 975 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2023 йил 7 февраль куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 6 688 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 341 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2 675 тонна, Андижонда 321 тонна, Бухорода 395 тонна, Жиззахда 243 тонна, Қашқадарёда 285 тонна, Навоийда 293 тонна, Наманганда 536 тонна, Самарқандда 490 тонна, Сурхондарёда 385 тонна, Сирдарёда 146 тонна, Фарғонада 318 тонна ва Хоразм вилоятида 260 тонна.
2023 йил 8 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 31,8 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 79,6 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 56,6 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 23,0 минг тонна.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш