“Ўзбекнефтгаз”: Завод ва нефть базаларнинг мутахассис ва ички аудиторлари иштирокида ўқув вебинари ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть ва газ қазиб олиш бошқармалари ва қайта ишлаш заводларида бошқарув тизимини ривожлантириш, ички аудиторлар малакасини ошириш борасида доимий ишлар йўлга қўйилган.
2022 йил 20 октябрь куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари раҳбарлигида ISO 45001 ва ISO 14001 стандартлари мисолида “Ички аудитнинг амалий жиҳатлари” мавзусида ўқув вебинари ташкил этилди.
Ушбу ўқув вебинарда Шўртан газ кимё мажмуаси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси, “Uzbekistan GTL” заводи, “Тахиатош”, “Термиз” , “Гулистон”, “Чинобод”, “Кучлик” нефть базалари каби “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимига кирувчи асосий йирик завод ва нефть базаларидан жами 46 нафар мутахассис ва ички аудиторлари иштирок этди.
Вебинарга маърузачи ва ўқитувчи сифатида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи Сифатни бошқариш тизими бўлими бошлиғи Хусенов Алишер жалб этилди.
Тингловчиларга аудит, унинг турлари, механизмлари ва натижалари тўғрисида ҳисобот бериш, аудитор хулқ-атвори, этикаси каби мавзуларда маърузалар ўқилди.
Мутахассис Алишер Хусенов ташқи аудитни ўтказиш ва унда иштирок этиш бўйича шахсий тажрибасидан турли мисоллар келтирди.
Вебинар натижалари бўйича тингловчилар ўзларини қизиқтирган турли саволларга жавоб олишди ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ички аудиторларни ушбу форматда ўқитишни давом эттиришга қарор қилинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|