August 29, 2022

"Ўзбекнефтгаз”: Қоракўлда қайта таъмирланган қудуқдан кунига 100 минг куб метр табиий газ ва 1,5 тонна конденсат қазиб олинмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Сузма” конининг 1-сонли қудуғида олиб борилган таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан қудуқда қатлам сувини йўлини ёпиш ва 2568-2563 ва 2559-2557 метр оралиғларида қўшимча перфорация қилиш ишлари олиб борилди.

Ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Шимолий Сузма" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2018 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|