“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим ташкилотлари ўртасида ўтказилаётган “Футбол-2022” турнири якунига етди
“Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан ташкиллаштирилган ва 2022 йилнинг 1 май куни старт берилган марказий аппарат, бошқармалар, завод ва жамият тизимига кирувчи корхоналарнинг ходимларидан иборат жамоалар ўртасидаги турнир якунланди.
Ушбу турнир икки босқичда, яъни биринчи босқич ҳудудларда ўтказилиб гуруҳларда 1-, 2-ўринни олган жамоалар ва гуруҳлардаги яхши кўрсаткичларга эга 3-ўринни олган икки жамоа Плей-офф босқичига ўтди.
Тошкент шаҳрига 16 та жамоа келиб ўзаро ўйинларда куч синашишди ва 8-жамоа қуръа ташлаш орқали танлаб олинди.
Ўзаро кескин курашларга бой бўлган учрашувларда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Марказий аппарат ходимларидан иборат “Ўзбекнефтгаз”, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг “БНҚИЗ”, Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда бартараф этиш бўйича ҳарбийлаштирилган қисмнинг “ЎзВЧ”, Шўртан газ кимё мажмуасининг “ШГКМ” жамоалари ярим финал баҳсларига етиб келишди.
Ярим финалда рақибларига имкониятни бой берган Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда бартараф этиш бўйича ҳарбийлаштирилган қисмнинг “ЎзВЧ” ва Шўртан газ кимё мажмуасининг “ШГКМ” жамоалари 3-ўрин учун кечган учрашувда рўбаро келишди ва кескин курашларга бой ўтган ўйинда 2:0 ҳисоби билан “ШГКМ” ғалаба қозонди.
Ярим финал учрашувларида рақибларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлган “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Марказий аппарат ходимларидан иборат “Ўзбекнефтгаз” ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг “БНҚИЗ” жамоалари Финалда баҳслашишди.
Ҳар икки таймда ҳам ғолиблик учун баҳс жуда қизиқарли бўлди. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг “БНҚИЗ” жамоаси жисмонан устунлик намойиш этди ҳамда ушбу учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, “Футбол-2022” турнири ғолиби бўлди ҳамда “БНҚИЗ” жамоаси кубок соҳибига айанди.
Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси - “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев, футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Копадзе, “Бунёдкор” футбол клуби Бош директори Азизбек Ҳайдаров, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев, “Бунёдкор” футбол клуби бош мураббийи Иван Бошкович ва “Бунёдкор” футбол Академияси директори Ислом Аҳмедов ва бир қатор футбол фахрийлари ҳамда юлдузлари иштирок этишди.
Дастлаб, турли номинациялар ғолиблари тақдирланишди.
“Ўзбекнефтгаз” жамоаси ҳимоячиси Муҳаммад Бобур Шарустамов “Энг яхши ҳимоячи” номига сазовор бўлди.
“ШГКМ” жамоасидан Анвар Шомуродов эса “Энг яхши ҳужумчи”, “ЎзВЧ”дан Улуғбек Шомуродов “Энг яхши дарвозабон”, “БНҚИЗ”дан Соҳиб Нарзуллаев “Энг яхши ўйинчи номинациясида ғолиб бўлишди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларига эсдалик совғалари топширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|