July 1, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар тажриба алмашиш ва малака ошириш учун Россиянинг "ЛУКОЙЛ" компаниясида бўлишди

Бош саҳифа Русский

“Лукойл” компанияси билан 2021-2022 йилларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тасдиқланган йўл-харитаси ижросини таъминлаш юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимларини “Нефть ва нефть кимёси бўйича қайта ишлашнинг замонавий усуллари” йўналиши бўйича тажриба алмашиш мақсадида, жамият Бошқарувининг 2022 йил 16 майдаги 30-сонли Фармойишига асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бир гуруҳ ходимлари Россия Федерацияси “ЛУКОЙЛ-Волгоград нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖга тажриба алмашиш учун 20-24 июнь кунлари хизмат сафарида бўлиб қайтишди.

Хизмат сафари давомида ЛУКОЙЛ-Волгоград НҚИЗда ишлаб чиқариш жараёнлари ва амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар билан яқиндан танишилди.

Шунингдек, ЛУКОЙЛ-Волгоград НҚИЗ Бош директори Иванов Александр Петрович, Умумий масалалар бўйича директор ўринбосари Миронова Елена Николаевна, Нефть маҳсулотларини етказиб бериш бўйича директор ўринбосари Азаренко Владислав Валентинович ҳамда “Волгоград нефть базаси” директори Кудрин Александр Александрович билан кичик доирада учрашувлар ташкил этилди.

Завод ҳудудидаги эски технологик қурилмалар ва сақлаш сиғимларини бузиб ташлаш натижасида юзага келган 80 Га ер майдонларига қуёш панеллари ўрнатилгани, бунинг натижасида кунлик 30 МВт электр энергияси ишлаб чиқарилиши ҳамда заводнинг 28,5 фоиз электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг тўлиқ таъминланган.

Завод лабораторияси нефть маҳсулотлари сифатини бошқариш ва уларни назорат қилишда инсон омилини минимизация қилиш мақсадида LIMS (Laboratory Information Management System) дастури билан таъминланган бўлиб, дастур лаборатория жиҳозлари билан интеграция қилинган. Дастур тегишли нефть маҳсулоти намуналари ўрнатилгач, автоматик тарзда таҳлилларни ўтказади ва барча кўрсаткичларни мониторинг қилиб боради. Ушбу дастурни жорий этиш орқали инсон омили билан кузатилиши мумкин бўлган хатоликлар тўлиқ бартараф этилган.

Шунингдек, хизмат сафари давомида “Волгоград нефть база”да нефть маҳсулотларини сақлаш ҳолатлари ва истеъмолчиларга етказиб бериш тизими билан танишилди.
“Волгоград нефть базаси” МЧЖда мавжуд сиғимлар энг замонавий сатҳ ўлчагичлари билан жиҳозланган бўлиб, нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва етказиб бериш тизими тўлиқ рақамлаштирилган.

Шу билан бирга, барча автоёнилғикашлар тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, SCS-300 электрон қулфлар тизими билан таъминланган. Бунинг натижасида пластик пломбалардан воз кечилиб, турли ўғириликларнинг олди олинган.

Мазкур электрон қулф тизими автоёнилғикашларда нефть маҳсулотларини ташишни назорат қилиш учун мўлжалланган бўлиб, натижада метр-шток, калибровка планкаларидан фойдаланиш, люкларни очиш/ёпиш заруриятидан воз кечилган. Электрон сенсорлар юкни ортишдан бошлаб АЁҚШга етказиб беришгача бўлган жараёнларда нефть маҳсулотларининг назоратини таъминлайди.

Бунда нефть маҳсулотларини қуйиш ва тўкиш фақатгина етказиб берувчи ва қабул қилиб олувчи рухсати билангина амалга оширилиши нефть маҳсулотларини манзилга бус-бутун етказиб берилишини таъминлайди.

Сафар давомида “ЛУКОЙЛ-Волгоград нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг географик жойлашувидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистонга нефть маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан музокаралар олиб борилди ҳамда “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан бирламчи бензин ва газойль хом ашёлари импорти учун эълон қилинаётган тендерларда қатнашиш таклифлари берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|