June 4, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Ёзнинг иссиқ кунларида портлаш хавфи юқори бўлган объектларда хавфсизлик талаблари кучайтирилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ёзги иссиқ мавсумнинг бошланиши муносабати билан нефть ва газ объектларида соғлиқни муҳофаза қилиш, меҳнат ва ёнғин хавфсизлиги талабларини кучайтирилди.

Хусусан, Муборак, Шўртан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, “Бухоро нефть базаси”даги технологик қурилмаларда меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, саноат ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилинаётганлиги ўрганилди.

Объектларни бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланганлиги, автоматик ёнғин ўчириш ва ёнғиндан дарак бериш тизимлари, сиғимларни сув билан совутиш ва кўпик билан ўчириш қурилмалари, ёнғинга қарши сув таъминоти манбалари, ёнғинга қарши гиддрантлари, сув ҳавзалари, ички ёнғин ўчириш жўмракларининг доимий созлиги ва ёнғин ўчириш техникаларининг ҳолати назоратдан ўтказилди.

Ёнғинлар хавфини олидини олиш мақсадида, авто ва вагонцистерналарга суюлтирилган углеводород газини ҳамда газ конденсатини юклаш ишларини куннинг салқин пайтида амалга ошириш режа-жадвали ҳамда газ конденсати, суюлтирилган газ сақлаш сиғимларини махсус ускуналар ёрдамида совутиш ишлари режа-жадваллар асосида амалга оширилмоқда. Заводга қарашли барча автотранспорт воситалари йўналишга чиқишдан олдин техник ҳолати мутахассис ходимлар томонидан ўрнатилган тартибда доимий текширилмоқда.

Назорат тадбирлари давомида ёниш портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва иссиқ мавсумга ўтиш муносабати билан бажарилиш лозим бўлган ишлар бўйича муҳандис-техник ходимлар, ҳарбийлашган ёнғиндан сақлаш хизмати ва газдан қутқарув хизматларига асосий кўрсатмалар берилди.

Бундай хавфли ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳарбийлашган ёнғиндан сақлаш хизмати томонидан иш жойига қўшимча постлар ташкил қилиш масаласи қўйилди. Шунингдек асосий ишлаб чиқариш цехидаги ёнғин ўчириш сув халқаси ва гидрантлари, лафит дастаклари ва фавқулодда ҳолатларда автоматик хабар бериш тизимлари текширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|