"Ўзбекнефтгаз": “Ҳудудгазтаъминот” АЖ га жами 377,1 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб берилди
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан "Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳудудий газ таъминоти филиаллари орқали суюлтирилган газни етказиб бериш жадваллари тақсимотига асосан аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳаларга реализация қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг топшириғига асосан “2022 йил учун суюлтирилган газ ресурслари ва тақсимотининг дастлабки прогноз баланси кўрсаткичлари”га асосан, аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳалар учун жами 616,4 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти ажратилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва заводларининг ишлаб чиқариш ҳажмларидан келиб чиқиб, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳудудий газ таъминоти филиалларига жорий йилнинг 1 январидан 15 август ҳолатига жами 377,1 минг тонна ёки 186,6 млрд сўмлик суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб берилиб, режа 101,0 фоизга бажарилган.
Жумладан:
• “Шўртан НГҚЧБ” 96,4 минг тонна
• “Муборак ГҚИЗ” 173,3 минг тонна
• “Шўртан ГКМ” МЧЖ 66,3 минг тонна
• “Газли НГҚЧБ” 32,2 минг тонна
• “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ 8,8 минг тонна ушбу корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Шу билан бирга, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳудудий газ таъминоти филиалларига жамият томонидан жорий йил август ойининг 15 куни давомида жами 27,6 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб берилиб, режа 109,0 фоизга бажарилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ, Тижорат департаменти ходимлари завод ва бошқармаларда хизмат сафарларида бўлиб суюлтирилган газни “Ҳудудгазтаъминот” АЖга белгиланган тартибда кунлик юклаб жўнатилиши назоратга олинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|