“Ўзбекнефтгаз”: Халқаро кўргазмада Европадан олинадиган товар ва ускуналар учун экспорт шартномалари имзоланди
Хабарингиз бор, Тошкентда “Ўзбекистон нефт ва гази - OGU 2022” 24-халқаро кўргазмаси ўтказилмоқда.
Кўргазма минтақадаги нефт ва газ тармоғидаги асосий воқеалар учун халқаро платформадир. Аввал маълум қилинганидек, бу галги намойишларда Германия, Италия, Россия каби 15 та мамлакатнинг 120 дан ортиқ компания ва брендлари иштирок этмоқда.
Кўргазманинг биринчи кунида Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш" инвестиция лойиҳасининг Бош пудратчиси “Enter Engineering” компанияси билан биргаликда бир қатор самарали келишувларга эришилди.
Хусусан, Германиянинг “Jebsen & Jessen Industrial Solutions” компанияси билан “Euler Hermes” ЭКА остида, Италиянинг “Imagro S.p.A.” компанияси билан “SACE” ЭКА остида ва Франциянинг “Jebsen & Jessen Industrial Solutions France” S.A.S. компанияси билан BPI остида Европадан олинадиган товар ва ускуналар учун экспорт шартномалари имзоланди.
Айни пайтда “Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Германиянинг “Euler Hermes”, Италиянинг “SACE”, Франциянинг “BPI” каби экспорт-кредит агентликлари суғурта қопламалари доирасида Германиянинг “Deutsche Bank”, “Landesbank”, “Helaba Bank”, Швейцариянинг “Credit Suisse”, Франциянинг “Societe Generale”, Италиянинг “UniCredit”, Испаниянинг “Santander”, Буюк Британиянинг “Barclays” ва офислари АҚШ ва Лондонда жойлашган “CITI Bank” каби Европа тижорат банкларидан кредит маблағларини жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил сентябр ойида ўтказилган “Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусидаги халқаро иқтисодий форум доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги мутахассислар томонидан “Deutsche Bank”, “Landesbank” халқаро банки вакиллари билан молиявий ҳамкорлик меморандумлари имзолашга эришилган эди.
Экспорт-кредит агентликлари ва тижорат банклари талабларига кўра, 2021 йил 8 ноябр куни, Европа давлатларидан тахминан 510 млн АҚШ доллари миқдорида импорт ускуналарни бир шартномага бирлаштирадиган экспорт компанияси (агрегатор) “Jebsen & Jessen Industrial Solutions” компанияси билан мандат хати имзоланган.
Лойиҳани Европа экспорт-кредит агентликлари суғурта қопламалари остида молиялаштиришга кредит жалб қилиш учун тўртта банк танлаб олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|