June 25, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Қишлоқ хўжалиги мавсумий агротехник тадбирларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашда узилишларга йўл қўймаслик бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, нефть базаларнинг фаолиятини соғломлаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича жорий йил натижалари таҳлили ҳамда йил якуни учун устувор вазифалар муҳокамасига шунингдек, қишлоқ хўжалиги мавсумий агротехник тадбирларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашда узилишларга йўл қўймаслик бўйича устувор вазифаларга оид йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш аввалида республикамиз истеъмолчилари хусусан қишлоқ хўжалиги мавсумий агротехник тадбирларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашда узилишларга йўл қўймаслик мақсадида, нефть базалар томонидан нефть маҳсулотлари заҳираларини яратиш зарурлиги ва бу ҳозирда долзарб вазифалардан бири эканлиги таъкидланди. Шу билан бир қаторда, республикамиз истеъмолчиларини зарур миқдордаги нефть маҳсулотлари билан таъминлашда маҳсулотнинг сифат кўрсаткичи ҳам муҳим омил эканлиги, бу борада ҳар бир корхона раҳбари масъул эканлиги яна бир бора қайд этилди.

Жойларда айрим раҳбарлар ҳамда масъулларнинг ўз вазифасини тўлиқ бажармаётганлиги сабабли ҳар хил турдаги камчиликлар аниқланаётганини кескин танқид қилинди. Хусусан, нефть базаларнинг ўтган давр мобайнидаги фаолияти таҳлил қилинганда, дебитор қарздорликни ундириш бўйича кўрилаётган чоралар етарли эмаслиги билдирилди. Шунингдек биржа савдолари орқали дизель ёнилғисини харид қилишда камчиликларга йўл қўйилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Катта миқдорда қарздорлик Жиззах, Бухоро, Мароқанд, Қарши, Андижон ва Гулистон нефть базаларда сақланиб қолаётгани, айниқса, дебитор қарздорлик масаласида ижобий ҳаракатлар кўзга ташланмаётгани, маълумотлардаги тафовутлар, умидсиз қарздорликнинг мавжудлиги ҳамда хатолар такрорланаётгани, тегишли раҳбарлар шу вақтга қадар тўғри хулоса чиқариб олмагани кескин танқид қилинди.

Жамият тасарруфидаги барча нефть база раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Нефть маҳсулотлари логистикаси департаменти бошлиғи Улуғбек Қодиров ҳисоботларни тинглаб, манфаатлар тўқнашуви ҳамда нефть маҳсулотларни пул тўловларсиз бериб юбориш каби йўналишлар бўйича ҳам қолоқликлар мавжуд эканлигини танқид қилди.

Ушбу йиғилишда, Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишларда 108 та мол-мулкларнинг ижара шартномаси Электрон онлайн-аукциондан четлаб ўтилганлиги, 1,3 млрд сўмлик ижара тўлови ундирилмаганлиги, ойига 51,5 млн сўмлик даромадлар бой берилаётганлиги билдириб ўтди. Шунингдек, кадастр ҳужжатлари билан ишлаш ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги натижасида 84 та объект ер учаскасига 490,1 млн сўмлик қўшимча ҳамда тасарруфдан чиқарилган 30 та объект учун 2022 йилга 535,2 млн сўмлик ер солиғи асоссиз ҳисобланганлиги кўрсати ўтилди.

Департамент бошлиғи, нефть базалардаги мавжуд автомобиль ва темир йўл транспорт воситаларининг тарози тизими учун ишлаб чиқилган “Tarozi.UNG” дастури “Жиззах нефт базаси” МЧЖда тўғри йўлга қўйилмаганлиги, ушбу йўналишда камчиликларга йўл қўйилаётганлигини сабабли, тезкор ишчи гурухи ташкил этилиб, улар томонидан тегишли ўрганиш ва хулосалар қилинганлигини билдириб ўтди.

Нефть база раҳбарлари томонидан, корхонада ижро интизоми назоратининг сусайишига йўл қўйилганлиги сабабли, улар томонидан ўз вақтида топшириқлар ва кўрсатмалар ижросини бажармаслик ва ўз вақтида таъсирчан чоралар кўрмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

Нефть маҳсулотлари логистикаси департаменти бошчилигида жамиятнинг тегишли департаментлар ходимларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳлар тузилганлигини, ҳамда улар томонидан жойига чиқиб, нефть базаларнинг молиявий ҳолатини яхшилашга қаратилган амалий ишлар олиб бораётганликларини қўшимча қилиб ўтилди.

Нефть базаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган тизимли соғломлаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганлиги юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди.

Йиғилиш сўнгида, аниқланган хато-камчиликларни бартараф этиш, даромадни ошириш ва харажатларни оптималлаштириш, мавжуд дебитор қарздорликларнинг ундирилишини таъминлаш, айбдор ходимларга нисбатан чоралар кўриш, салбий ҳолатларга тегишли баҳо берилиши бўйича нефт база директорларига топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|