October 26, 2022

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев “ТНГ-Групп” компанияси делегацияси аъзолари билан учрашди

Бош саҳифа Русский

Ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев “ТНГ-Групп” компаниясининг Бош директор ўринбосари Фарит Васильев бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ТНГ-Групп” вакиллари ўртасидаги ўзаро учрашув давомида геофизика хизматлари, қудуқларнинг таъмирланиши ҳамда 2D ва 3D услубидаги сейсмо-қидирув масалаларини муҳокама қилинди.

Таъкидлаш керакки, деярли 70 йиллик бой тажриба эга бу йирик компания билан ҳамкорлик масаласи ўзининг ижобий натижалари беради. “ТНГ-Групп” компанияси нафақат МДҲ мамлакатлари балки дунёнинг етакчи нефт конларига хизмат кўрсатувчиларидан бири саналади.

“ТНГ-Групп” компаниясининг “TNG LOGGING ASIA” қўшма корхонаси 2018 йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритиб келаётган кўплаб маҳаллий ва хорижий корхоналар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Учрашувда, 2021 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли конлар ва қудуқларда “ТНГ-Групп” компанияси томонидан геофизик тадқиқотлар ҳамда маҳсулдор қатламларни перфорация қилиш бўйича ишлар амалга оширилгани таъкидлаб ўтилди.

Музокара чоғида томонлар икки компания ўртасида ҳамкорлик йўналишининг муҳимлиги ва долзарблигини билдириб, мутахассисларнинг ўзаро амалиёт олиб боришларини йўлга қўйиш, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича келишиб олдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ТНГ-Групп” компанияси раҳбарияти томонидан Моделлаштириш марказида сейсмик маълумотларни қайта ишлаш ва ўрганишда замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича тажриба алмашиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик масаласи ҳам муҳокама қилинди.

“ТНГ-Групп” компанияси Бош директор ўринбосари Фарит Васильев замонавий технологиялар ва ускуналар ёрдамида 2023 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан бурғилаш, қазиб чиқариш бўйича янги натижаларга эришишига кўмаклашишини маълум қилди.

Раҳбарлар муҳокама қилинган ҳар бир йўналиш стратегик аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар ва нафақат компаниялар балки мамлакат нефт-газ саноати ривожланиши учун аҳамиятли бўлишини билдирдилар.

Музокаралар натижасида, ҳамкорликнинг мавжуд йўналишларини кенгайтириш ва мавжуд ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Шунингдек, масъул мутахассислар томонидан ҳамкорликда иш олиб бориш ва ўзаро манфаатли ҳамда истиқболли лойиҳаларни қамраб олувчи “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиши белгилаб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|