October 4, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бир гуруҳ мутахассислар “ЛУКОЙЛ” заводида малака ошириб қайтишди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятига янгилик олиб кириш, ишни самарали ташкил қилишнинг илғор услубларидан фойдаланишни жадаллаштириш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Россия Федерациясининг “ЛУКОЙЛ” компанияси билан 2021-2022 йилларга мўлжалланган йўл харитаси тасдиқланган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига мувофиқ, мазкур йўл харитаси ижросини таъминлаш ҳамда нефть-газ саноати корхоналарида меҳнат қилаётган ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида “ЛУКОЙЛ” компанияси томонидан амалиёт жараёни ташкил этилди.

Навбатдаг малака ошириш жараёнига “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти ва бошқарма ва корхоналаридан бир гуруҳ мутахассислар жалб этилди. Улар “ЛУКОЙЛ” компаниясининг “ЛУКОЙЛ-Волгограднефтепереработка” МЧЖда “Ишлаб чиқарилаётган маҳуслотлар сифатини назорат қилиш ҳамда нефть ва газни қайта ишлаш заводларидаги таҳлил усуллари” йўналиши бўйича малака ошириб қайтишди.

Амалиёт ўташ давомида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш мақсадида заводда жорий этилган меҳнат муҳофазаси, саноат, газ, электр ва ёнғин хавфсизлиги мавзулари бўйича мутахассислар билан бир қатор брифинглар ўтказилди.

Амалиётчилар “ЛУКОЙЛ-Волгограднефтепереработка” заводининг марказий синов лабораториясининг тузилиши, функцияси, ўтказилаётган тахлил жараёнлари, маҳсулот турлари, замонавий жиҳозлар, бўлимларнинг ички имкониятлари билан таништирилди.

Завод лабораторияси мутахассислари Т.М.Шалиевская, И.В.Евдокимова, А.Н.Шуруля, Ю.В.Колесниклар иштирокида синовларда хавфлар ва уларни бошқариш, ички аудитни ташкил этиш, лабораториялараро солиштирма синовларда қатнашиш, нефть маҳсулотлари партиясини қабул қилиш қоидалари, нефть маҳсулотлари таркибидаги олтингугурт миқдорини аниқлаш таҳлили мавзулари бўйича музокаралар олиб борилди. Таҳлил ишлари бажарилишида иштирок этилди.

Шунингдек, синов лабораториясида рақамли ахборот тизимидан фойдаланиш, илмий тадқиқот йўналиши бўйича лаборатория изланишлари, экоаналитик таҳлил усуллари билан танишилди. Рақамли бошқарув тизимининг лабораторияда тутган ўрни, афзалликлари, қулайликлари тўғрисида маълумот олинди. Лабораторияда жорий қилинган автоматлаштирилган “ЛИМС STARLIMS” маълумотлар менежмент тизими билан яқиндан танишилди.

Амалиёт якунида давра суҳбати ўтказилди ва ўрганилган билимларнинг натижалари сарҳисоб қилинди. Мутахассислар “Лукойл-Волгограднефтепереработка” МЧЖ корхонасининг ишлаб чиқариш ва синов лабораториясидан олган тажрибаларини келгусида "Ўзбекнефтгаз" АЖда жорий этишни мақсад қилишган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|