July 12, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Андижондаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиш ҳолати ўрганилди

Бош саҳифа Русский

Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва “Андижон нефт базаси” МЧЖ ҳамда унинг филиалларида саноат хавфсизлиги ва техник йўналишида ишлаб чиқариш назорати ўтказилди.

Назорат тадбирларида Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунинг 18-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
19 майдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги” Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгиланган талабларнинг объектлардаги ижроси текширилди.

Текширув давомида Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 16 та камчилик аниқланиб, 6 таси жойида бартараф этилди. Бошқарма раҳбарига 10 камчиликдан иборат 39-сонли ёзма кўрсатма берилди. “Андижон нефт базаси” МЧЖда 20 та камчилик аниқланиб, 8 таси жойида бартараф этилди. Жамият директорига камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ишлаб чиқариш назорати жараёнида бошқарма ва корхона мутахассисларга ишларни ташкил этиш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилди.

Ишлаб чиқариш назоратида аниқланган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва нефть база масъул ходимларига топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|