October 20
Хитой компанияси билан қўшма лойиҳа жадаллашади
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва "United Energy Central Asia" компанияси раҳбарияти ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Унда асосий эътибор Газли минтақасидаги "Қумли" гуруҳ конларида углеводород қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича амалга оширилаётган ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларига қаратилди.
Томонлар лойиҳани амалга оширишнинг стратегик ва технологик жиҳатлари, шунингдек, 2026 йилга қадар углеводород қазиб олиш ҳажмини оширишга доир чора-тадбирлар режасини атрофлича муҳокама қилдилар.
Музокаралар якунида ҳамкорликдаги лойиҳани самарали амалга ошириш ҳамда уни жадаллаштиришга қаратилган кейинги қўшма ҳаракатларни пухта режалаштириш муҳимлиги таъкидланди.
October 20, 03:31
0 views
0 reposts