“Ўзбекнефтгаз”: Газни олтингугугурт бирикмасидан тозалаш қурилмасида газ ҳароратини тушириш учун қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ушбу тадбирлар доирасида Газли газни қайта ишлаш заводида газни олтингугугурт бирикмасидан тозалаш қурилмасининг 1-,2-,3-,4 ва 5-сонли технологик тармоқлардан тозаланиб чиқаётган газ ҳароратини тушириш мақсадида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, қурилмага 3 дона сув билан (Х-102) совутиш аппаратлари, 2 дона иссиқлик алмаштириш ускуналари, Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасида ишлаб чиқарилаётган газ конденсати сифатини стандарт талабларига мос қилиб тайёрлаш учун қўшимча 1 дона иссиқлик алмаштириш ускунаси ва шомоллатиш аппаратлари ўрнатилмоқда.
Бугунги кунда Пропан - бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасига қўшимча 1 дона иссиқлик алмаштириш ускунаси ўрнатиш учун қурилиш-монтаж ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ускунани ишга тушириш орқали кунлик суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш режалаштирмоқда.
Қурилмада аппаратларни ўрнатиш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган.
Шунингдек чора-тадбирнинг асосий мақсади қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини “ОʻzDSt-948” стандарт талабларига мослаштириш, табиий газни амин эритмаси ёрдамида олтингугуртли бирикмалардан тозалаш қурилмаларни барқарор ишлашни таъминлашдан иборат.
Айни пайтда Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти ва завод мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан қурилмани барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Қурилмаларга ўрнатиган аппаратларни сифатли ўрнатиш натижасида куз-қиш мавсумида технологик жараёнларнинг узлуксизлигини таъминлаш ва кунлик қўшимча суюлтирилган газ маҳсулотини ишлаб чиқаришга, белгиланган режа кўрсатгичларни ўз вақтида бажариш кўзда тутилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналар томонидан суюлтирилган газ маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш орқали биринчи навбатда республика аҳолисига суюлтирилган газ маҳсулотини етказиб бериш ва уларнинг ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабини қондиришга қаратилган ишлари давом этмоқда.
Бундан ташқари, заводдаги йилига 80 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти ишлаб чиқаришга мўлжалланган Пропан-бутан аралашмаси олиш ва Газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмаларида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу қурилмаларда чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида “Ўзтрансгаз” АЖ ва истеъмолчиларга газ қувурлари орқали етказиб берилаётган газларнинг тоза ва сифатли бўлиши таъминланади.
Маълумот учун: Газли газни қайта ишлаш заводи, Бухоро вилояти, Ромитон тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, бошқарма 1973 йилда ташкил қилинган. Учқур табиий газни олтингугурт бирикмалардан тозалаш қурилмалари 1980-2021 йилларда ишга туширилган бўлиб, Газни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш қурилмалари юқори олтингугуртли бирикмалардан тозалашга мўлжалланган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|