“Ўзбекнефтгаз”: 9 февраль куни биржа савдоларига 3 700 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 9 февраль куни биржа савдоларига 3 700 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.
Хусусан, 9 февраль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида (Бухоро НҚИЗ) 2,9 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,3 минг тонна, жами 4,2 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан Аи-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди. Жорий ой давомида нефть базаларга жами 44 039 тонна, жумладан 9 февраль куни 7 837 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2023 йил 9 февраль куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 5 104 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 244 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 1 887 тонна, Андижонда 140 тонна, Бухорода 403 тонна, Жиззахда 290 тонна, Қашқадарёда 310 тонна, Навоийда 229 тонна, Наманганда 339 тонна, Самарқандда 232 тонна, Сурхондарёда 270 тонна, Сирдарёда 161 тонна, Фарғонада 246 тонна ва Хоразм вилоятида 262 тонна.
2023 йил 10 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 29,3 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 78,1 минг тонна хом-ашё
захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 64,1 минг тонна ва Фарғона заводида 14,0 минг тонна.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш