June 10, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: "Тегирмон" конлари гуруҳида янги газ қувури қуриб ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

Бугунги кунда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги бошқармаларда табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида бир қатор технологик чора-тадбирлар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ва янги бурғилашдан чиқган қудуқларни ишга тушириш мақсадида "Ғарбий Тегирмон" конидан "Тегирмон" конигача диаметри Ø168х8мм.ли 2,8 км узунликдаги табиий газ қувури қуриб ишга туширилди.

Ишлаб чиқаришда сарф ҳаражатларни қисқартириш ва мавжуд моддий-техник ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида газ қувурини қурилиши учун зарур бўлган пўлат қувур ва арматуралар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда ажратилди.

Қурилиш-монтаж ишлари “Нефтгазмонтаж” МЧЖ бригадаси томонидан амалга оширилди.

Ушбу газ қувурининг ишга туширилиши натижасида "Ғарбий Тегирмон" конида янги бурғилашдан чиқаётган қудуқ газларини узатиш имконияти яратилиб, кондан кунлик қўшимча табиий газ қазиб чиқарилишини кўпайишига эришилди.

Маълумот учун: "Ғарбий Тегирмон" кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган бўлиб, 2019 йилда фойдаланишга топширилган.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|