“Ўзбекнефтгаз”: Чиноз нефтни қайта ишлаш заводида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
Чиноз нефтни қайта ишлаш заводида “Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Мазкур ўқув машқини ўтказишдан мақсад объект фуқаро муҳофазаси раҳбарлар таркиби ҳамда тузилмалари командирлари ва шахсий таркибинининг фавқулодда вазиятлар рўй берганда ҳаракат қилиш ва бартараф этиш давлат қуйи тизими хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатларни амалга ошириш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Шунингдек махсус ва муҳандислик техникалари, автотранспорт ва бошқа воситаларнинг шайлигини текшириш, жароҳатланганларга тез ёрдам кўрсатиш, авария оқибатларини бартараф этиш бўйича ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштириш ҳам кўзда тутилган.
Семинарда завод фуқаро муҳофазаси тузилмалари, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ва алоқадор ташкилотлардан ҳамда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан иборат жами 70 га яқин мутахассислар иштирок этишди.
Машғулотда дастлаб объект раҳбарияти, ишчи ходимлари ва техникаларининг саф кўриги ўтказилди. Унда иштирокчиларнинг ўқув машқи жараёнидаги вазифалари белгилаб берилди. Шундан сўнг навбатчи диспетчер томонидан содир бўлган авария жойига куч ва воситаларни йўналтириш, махсус хизматларга вазият юзасидан ўз вақтида хабар бериш бўйича ҳаракатлари текширилди.
Тадбир давомида табий-экологик-техноген ҳодисалар содир бўлгандаги ҳаракатлар, ишчи-ходимлар ва товар-моддий бойликларни хавфсиз жойга эвакуация қилишда ҳаморликда амалга ошириладиган ҳаракатлари намойиш этилди.
Махсус-тактик ўқув машқи юқори тайёргарликлар асосида ташкил этилгани учун вилоят махсус комиссия гуруҳи томонидан “Тайёр” деб баҳоланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|